Коронавирус туфайли "Рома" сотилмай қолди

Миллиардер Дэн Фридкин "Рома" клубини сотиб олишга уриниб кўрди.

Sky Sport Italia тарқатган хабарга кўра, бу харид коронавирус пандемияси туфайли амалга ошмай қолди. “Бўрилар” хўжайини Жеймс Палотта клубни сотиш бўйича Фридкин билан музокаралар ўтказган. Томонлар 710 миллион евролик келишувга эришишган. Аммо, пандемия даврида The Friedkin Group “Рома”ни 475 млн еврога баҳолаган. Табиийки, бу Палоттани қониқтирмаган.

Энди томонлар ўртасида бошқа музокаралар ўтказилиши кутилмаяпти. Палотта эса келаси мавсум учун клуб иқтисодиётини кўтариш бўйича ўз режаларини тузиб чиқяпти.

“Рома” 26 турдан сўнг А Серияда 5-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!