Коронавирусдан кучсизланган жамоа “Барса”ни ер тишлатди
Бразилиянинг “Фламенго” жамоаси қийин аҳволга тушиб қолганига қарамай, қитъанинг нуфузли мусобақаси – Либертадорес кубоги доирасида сафар учрашувидан ғалаба билан қайтди.
Гап шундаки, ўйин олдидан “Фламено”нинг бирданига етти футболчисида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ўйиннинг барбод бўлиш эҳтимоли бор эди. Шунга қарамай, “Фламенго” вазиятдан чиқишни уддалади.
Мусобақанинг гуруҳ босқичи 4-тури учрашувини Эквадорнинг “Барселона” жамоасига қарши ўтказган бразилияликлар Педро Абреу ва Хиорхьян де Арраскаэта томонидан киритилган голлар эвазига 2:1 ҳисобида зафар қучди. Мезбонлар жавоб тўпига Леандро Эмануэль Мартинес муаллифлик қилди.
“Фламенго” бу ғалабадан сўнг, очколари сонини 9 тага етказиб, гуруҳда иккинчи ўринга кўтарилди.
Фикрлар