Косельнининг қачон сафга қайтишини Эмерининг ўзи ҳам билмайди

Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Унаи Эмери ҳам жамоа ҳимоячиси Лоран Косиельнининг қачон сафга қайтишини аниқ айта олмаяпти.

“Косиельни ўз устида кўп меҳнат қиляпти. Агар у сафимизга қайтса хурсанд бўлардик. У бизнинг сардоримиз ҳисобланади. Унинг жароҳати жиддий эди ва бу борада шошилиб бўлмайди. Унинг қачон сафга қайтиши ҳақида бир нима дейишим қийин. Лекин кундан-кунга ўзгариш бўлмоқда”, - дейди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Косиельни ўтган мавсум Европа лигаси ярим финалида “Атлетико”га қарши баҳсда жароҳат олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!