Коста ва Матич "Челси" билан Осиё турнесига бормайди

Лондоннинг “Челси” клуби ҳужумчиси Диего Коста ва ярим ҳимоячи Неманья Матич жамоа билан янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун Осиё мамлакатлари бўйлаб ўтказиладиган турнеда иштирок этишмайдиган бўлди.

Таъкидлаш керакки, “аристократлар” янги ҳафтада Хитой ва Сингапурга сафар уюштиришади. Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра, Неманья матич ҳамда Диего Косталар ушбу турнеларга боришмайди.

Хабарларга қараганда клуб раҳбарияти бу билан ушбу футболчиларга ўзлари учун янги жамоа қидиришларига имконият берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!