Коутиньо
Ads

Сўнгги пайтларда “Барселона” раҳбарияти жамоа вингери Филиппе Коутиньони сотиб юбормоқчилиги ҳақида жуда кўп хабарлар тарқалмоқда.

El Mundo Deportivo нашрининг маълум қилишича 26 ёшли бразилиялик футболчи ҳам бошқа жамоага ўтишга қарши эмас. У ўз яқинларига жамоасини ўзгартирмоқчилигини ҳақида гапирган.

Коутиньо учун эса ПСЖ, “Челси” ва “Манчестер Юнайтед” каби жамоалардан жиддий қизиқишлар бор. Каталонияликлар раҳбарияти эса бу борадаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Улар бразилиялик юлдузнинг трансферини 100 млн еврога баҳолашмоқда.

Маълумот учун, Коутиньо “Барселона” сафида 2018 йилнинг январидан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган мавсум 53та ўйинда иштирок этиб, 11та гол ва 5та голли узатмага муаллифлик қилди.