Коутиньонинг агенти:
Ads

"Барселона" футболчиси Филиппе Коутиньонинг агенти Киа Журабчиан каталонияликлар футболчи билан хайрлашишни истамаслигни айтди.

- Мен "Барселона" спорт директори Пеп Сегура билан гаплашдим. У менга клуб футболчи билан трансфер нархидан қатъий назар бу ёзда хайрлашмаслигини айтди. Шу қаторда ПСЖ билан алоқа қилмаганимзни ҳам таъкидлаб ўтаман, - деди бразилияликнинг агенти.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" Неймарни ортга қайтариш учун Коутиньони ПСЖга қўйиб юбориши хақида хабарлар тарқаган эди.