Ковачич "Реал"ни тарк этиши ҳақида ўз фикрини билдирди

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Матео Ковачич жамоани тарк этиши ҳақида хабарларга ўз фикрини билдирди.

- Умид қиламанки, кейинги мавсумда майдонга кўпроқ тушаман. “Реал” сафидами, ёки бошқа бир жамоами хозирда мен футбол ўйнашим даркор.

Таклифлар? Бугунги кунга келиб, “қироллик клуби” билан шартномам ўз якунига етгани йўқ. Бошқа жамоаларнинг таклифи ҳақида ҳеч нима дея олмайман, - дея Ковачичнинг сўзларидан иқтибос келтиради GOAL.com нашри.

Маълумот учун, 24 ёшли футболчига “Милан”, “Интер” ва “Рома” клуби катта қизиқиш билдиришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!