
Ковачич терма жамоа сафида юбилей учрашувда майдонга тушди
Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Матео Ковачич Евро-2020 саралаш босқичининг 1-турида Озарбайжон (2:1)га қарши учрашувда майдонга тушди.
Мазкур беллашувда Матео Ковачич асосий таркибда майдонга тушди ва 73-дақиқада ўз ўрнини Никола Влашичга бўшатиб берди. Эътиборлиси шундаки, Ковачич Озарбайжонга қарши ўйини унинг терма жамоа сафидаги юбилей 50 учрашувига айланди.
Фикрлар