Кримецнинг жамоадоши Бразилия термасига чақирилди
Ads

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Тите жамоасининг ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида Эквадор ва Колумбияга қарши кечадиган ўйинлар учун терма жамоага чақирилган футболчилар номини элон қилди.

Эътиборлиси, ушбу рўйхатдан Ўзбекистон миллий  терма жамоаси ва Хитойнинг “Бейжинг Гуоан” жамоаси ҳимоячиси Егор Кримецнинг жамоадоши Ренато Аугусто ҳам Титедан чақириқ олди.

Қуйида ушбу ўйин учун термага жалб этилган футболчиларнинг тўлиқ рўйхат билан таништирамиз.

Дарвозабонлар: Алиссон («Рома», Италия), Кассио «Коринтианс», Эдерсон («Манчестер Сити», Англия);

Ҳимоячилар: Дани Алвес, Маркиньос, Тиаго Силва (барчаси – «ПСЖ», Франция), Фагнер («Коринтианс»), Марсело («Реал», Испания), Родриго Кайо («Сан-Паулу»), Филипе Луис («Атлетико», Испания), Миранда («Интер», Италия);

Ярим ҳимоячилар: Фернандиньо («Манчестер Сити», Англия), Каземиро («Реал», Испания) Жулиано («Зенит», Россия), Паулиньо («Гуанчжоу Эвергранд», Хитой), Филиппе Коутиньо («Ливерпуль», Англия), Ренато Аугусто («Бейцзин Гуоань», Хитой), Виллиан («Челси», Англия), Луан («Гремио»);

Ҳужумчилар: Габриэл Жезус («Манчестер Сити», Англия), Тайсон («Шахтер», Украина), Неймар («ПСЖ», Франция), Роберто Фирмино («Ливерпуль», Англия).

Маълумот учун, “пентакампеонлар” 29 август куни Эквадор, 6 сентябрда эса Колумбия билан ўйнайди.

Минбар

Барча блоглар