Крис Вайдман асосий кардда эмаслигидан норози.
Крис Вайдман асосий кардда эмаслигидан норози.
Ўрта вазнда собиқ UFC чемпиони америкалик Крис Вайдман (15-6) ҳамюрти Брэд Таваресга (19-8) қарши жанги UFC 292: Sterling vs. O‘Malley турнирида асосий эмас, балки, прелим кардда жой олдидан норози:
"Жароҳатим сабабли икки йил жанглардан узоқда бўлдим. Коронавирусдан кейин ташкил этилган биринчи мухлислар билан тўлган турнирда жанг қилдим ва оёғимдан дахшатли жароҳат олдим. Мен танамни ва ўзимни таваккалга қўйиб жангга отлангандим. Улар эса мени қайтишим билан прелим кардга жойлашди. Биласизми, бу қанақадир ҳурматсизлик. "Бу иш ундай эмас, сен хато тушуняпсан!" - дея бошқача фон беришга ҳаракат қилманг. Ҳали мен ташкилотга бу қарори хато эканини тушунтириб қўяман. Алалоқибат, бу хатти-ҳаракат мени озгина бўлсада мотивацияга чорлади. Хўп, сизлар мени хурмат қилмайсизми?! Ўз номимни яна сизларга эслатиб қўйиш вақти келди, шекилли?!"
Фикрлар