
Янги мавсум учун яратилган энг яхши сафар либослари ТОП-10 талиги билан танишинг
Келгуси мавсум нафақат майдонда, балки бутун дунё футболини безайдиган форма дизайни бўйича ҳам ажойиб бўлиши кутилмоқда. Клублар ижодкорлик чегараларини кенгайтирмоқда, форма ишлаб чиқарувчилар эса анъаналарни инновациялар билан уйғунлаштиришмоқда. Бу ёзда шов-шувга сабаб бўлган энг яхши 10 та футболкани жамладик. Келинг, уларни кўриб чиқамиз.
"Арсенал" х Адидас
Таассуротли дизайнга эга форма. Инновация ва носталгиянинг мукаммал уйғунлиги. "Арсенал" ва Адидас ўртасидаги ҳамкорлик кўплаб клублар учун намуна бўла олади, деб ишонч билан айтиш мумкин.
"Венеция" х Nocta Away
Ажойиб дизайн. Nocta ва "Венеция" ушбу футболкани ишлаб чиқариб, барча кутилган натижалардан ҳам юқори кўрсаткичга эришди. Айнан шундай либосни кўпчилик ўз кийим жавонида кўришни истайди. Ҳатто оддий сайр учун ҳам айни муддао. Бу соф кўринишдаги мода ва футболнинг уйғунлигидир.
"Ливерпуль" х Адидас
Янги даврнинг бошланиши. "Ливерпуль" ва Адидас расман шу мавсумдан ҳамкорликни йўлга қўйди. Уй ва сафар формалари жамоанинг янги даври билан уйғунлашган 2000 йиллар носталгияси билан тўлдирилган.
"Байер" х New Balance
"Байер" Бундеслиганинг сафар ўйинларида пушти ва оқ рангли либосда ҳаракат қилади. Ёрқин ранглар уйғунлиги, ажойиб нақш ва эркин силуэт - мана нима учун биз бу футболкадан кўз уза олмаймиз. Эҳтимол, бу ҳаммага ҳам ёқмас, лекин шубҳасиз чиройли дизайнга эга.
"Реал Мадрид" х Адидас
"Қаймоқранглилар" формаси мухлисларни ҳайратда қолдиради ва улар бу анъанани тугатишни хоҳламайдилар. 2025-2026 йилги мавсумда ажойиб сафар тўплами "Реал"ни Ла Лигадаги яна бир мавсумга тайёрламоқда. Адидас мухлислар завқ билан қабул қиладиган машҳур шаклдаги форма билан 2000 йиллар муҳитини қайтармоқда.
"Red Star" х Каппа
Бу формани ушбу рўйхатга киритишга мажбур эдик. У майдонда эътиборсиз қолиши мумкин, аммо оддий харидорлар орасида албатта талабга эга бўлади. Бутун футболка бўйлаб ёрқин ранглар уйғунлиги унга ўзига хос кўриниш беради.
"Тоттенхэм" х Nike
Nike ҳақиқатан ҳам муваффақиятли юришни амалга оширди. 2025-2026 йилги мавсум учун "Тоттенхэм"нинг сафар формасини қора кўринишда яратди. Бу тўплам 2025-2026 мавсумда Премьер-лигадаги энг ажойиб формалардан бири бўлиши мумкин.
"Аталанта" х New Balance
New Balance’дан яна бир санъат асари. Улар эътиборга сазовор либосни яратиш учун тез-тез учрайдиган одатий андозалардан воз кечдилар. Анъанавий кўк ва қора ранглар орқали урф-одатларни сақлаб қолган ҳолда, клуб оқ асосий ранг ва ўзига хос дизайн туфайли янгича кўринишга эга бўлди.
"Кадис" х Macron
Эътибордан четда қолган яна бир футболка. Унда маданият ва ўзига хос хусусиятлар ажойиб дизайнда уйғунлашган. Бу футболка маҳаллий мухлислар ва маданиятга бағишланган бўлиб, ғоят нозик тафсилотлар ва бетакрор дизайн билан яратилган. Бу йил Macron’ни ишлаб чиқарувчилар орасида йилнинг ҳақиқий кашфиёти деб тан олиш мумкин.
"Оксфорд Юнайтед" х Macron
Мазкур рўйхатда "Оксфорд" ва Маcрон ҳамкорлигини кўришни кутмагандик. Бу формани Чемпионшипдаги энг яхшиси деб аташ мумкин, у лигага бўлган қизиқишни жиддий даражада оширади. Бутунлай қора рангда, олтин рангдаги ёзувлар билан безатилган - бу ҳақиқатан ҳам ажойиб кўринади.
Comments