Криштиану: Бу фаолиятимдаги энг муҳим унвон бўлди

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси билан қўлга киритган Европа чемпионати унвони ҳақида гапириб ўтди.

"4 йил олдин биз ажойиб тарихий кунни бошдан ўтказдик. Бу фаолиятимдаги энг муҳим унвон бўлди", - дея ўзининг Инстаграм саҳифасида пост қолдирди Роналду.

Эслатиб ўтамиз, Евро-2016 финалида Португалия Франция билан баҳс олиб бориб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Azizbek Odilov
10/07/2020 22:39
Ўзи амал билан чиқиб кетгани учун ширинроқ туюлди