Криштиану Роналду нима учун Хитой клубининг 150 млн евролик таклифини рад этди?
Ads

 

Бир неча кундан бери хорижий ОАВ Криштиану Роналду учун Хитой клуби жуда ҳам катта сумма таклиф қилаётгани борасида хабарлар бераётганди.

Ўз навбатида “Реал” юлдузи нима учун хитойликларнинг йилига 150 миллион евролик маошини рад этганига изоҳ бериб ўтди. Бу ҳақда Goal.com нашри хабар бермоқда.

- Юқори савияда футбол ўйнаш учун яна бир неча йилим бор. Мен “Nike” ва “Реал” билан анча катта шартнома имзоладим. Мен шу ёшимда бундай келишувга эришганимдан хурсандман. Бу менга янада яхши натижаларни қайд этишим учун қўшимча куч бағишлайди, - дейди Роналду.

Маълумот ўрнида, португалиялик футболчига жаҳонда ўз ўрнига эга “Nike” компаниясидан йилига 24 миллион доллар ишлаб олади. Шунингдек, “қироллик клуби” Криштиануни янги шартномага кўра дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айлантиради. У йилиши мадридликлардан 52,5 миллион евро олиши кутилмоқда.  

Хитойликлар Роналдунинг трансфери учун 300 млн, унинг ўзига эса йиллик 100 млн евро маош таклиф қилди

Тевес Роналдуни ортда қолдирди

Роналду ўғлидан хавотирда

Тевес Роналдуни ортда қолдирди