"Кристал Пэлас" ҳужумчисининг қулоғига 25 та чок тушди

TIGGO 2 PRO

Жан-Филипп Матетанинг қулоғига 25 та чок тушди ва у шифохонага ётқизилган. 

"Кристал Пэлас" клуби ҳужумчиси "Миллуолл" билан Англия кубоги 1/8 финали доирасидаги учрашувда (3:1) олган жароҳатидан сўнг яқин вақтлар ичида шифокор назоратида бўлишини айтди. 

Гап шундаки, 7-дақиқада меҳмонлар дарвозабони Лиам Робертс тўпни эгаллаб олиш учун жарима майдони ташқарисига чиқди. У сакраган ҳолда, тўпни тепди, аммо унинг оёғи Матетанинг бошига ҳам тегди. 

Дарвозабон тўғридан-тўғри қизил карточка олди, Матета эса зудлик билан кислород ниқобини талаб қилди ва майдонни замбилда тарк этди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!