"Кристал Пэлас" Захани Лондоннинг бошқа клубига бермайди
Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, Кристал Пэлас бош мураббийи Патрик Виейра 2023 йилниг ёзида шартномаси якунига етадиган Уилфрид Захани жамоада олиб қолмоқчи.
"Менимча, ҳамма Захани жамоамизда сақлаб қолмоқчилигимизни билади. Клуб етакчиларимиздан бири бўлган футболчи билан бирга ўсишни истайди", - деди Виейра.
Кот-д’Ивуарлик футболчига Лондоннинг "Челси" ва Дортмундниг "Боруссия" каби клублари қизиқаётганди.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Заха 13 ўйинда иштирок этиб, олтита гол ва иккита голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар