Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақида гапирди

"Барселона" ҳимоячиси Андреас Кристенсен клубдаги келажаги ҳақида фикр билдирди. 

"Кейинги мавсум "кўк-анорранглилар" сафида бўлишимга шубҳам йўқ. Менинг ҳали икки йиллик шартномам бор ва бу ерда бахтлиман. Шунинг учун, ҳеч қанақасига иккиланаётганим йўқ", - деди "Барса" фулбеки. 

У жорий мавсум Каталония клуби сафида жами 35 та беллашувда майдонга тушиб, 1 та гол ҳамда 2 та ассист муаллифига айланди. 


 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!