Кристиан Гарин Риода чемпион бўлмоқчи

Чилилик теннисчи Кристиан Гарин ва словакиялик Андрея Мартин Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтаётган мусобақада ўзаро рақобатлашди.

Турнирнинг биринчи даврасидан ўрин олган мазкур учрашувда Кристиан 4:6, 7:5, 7:6 ҳисобида рақибидан устун келди.

Шу тариқи Гарин "Rio Open" турнирининг иккинчи даврасида аргентиналик Федерико Дельбонис билан куч синашадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!