Кроос "Барса" EЧЛни ютмаслигини айтди

CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби ва Германия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос Каталониянинг "Барселона" клуби бу мавсумда бирорта ҳам халқаро соврин ютмаслигини айтди.

Tecno

- "Барселона" Испания Суперкубогидан жуда мамнун, аммо энди уларни Чемпионлар Лигаси кутиб турибди, у ерда юқорироқ даражадаги рақиблар билан ўйнашади.
"Улар ҳеч қандай халқаро унвонни қўлга киритмайди, ҳар ҳолда, мен шундай деб ўйлайман", - дея Крооснинг сўзларини келтиради Sport.es.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичида 15-ўринни эгаллаб турибди. "Кўк-анорранглилар" ўтказилган олтита ўйин натижасига кўра 10 очко жамғаришган. ЕЧЛ 7-турида "Барселона" "Айнтрахт"га қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!