Кроос: "Барселона"нинг ғалабасига ҳеч қачон бу қадар ишонмаганман"
"Реал"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос жамоанинг "Барселона"га қарши учрашувдаги мағлубияти ҳақида фикр билдирди.
Испания Ла Лигасининг 35-турида "Реал Мадрид" сафарда "Барселона"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Ушбу ғалаба орқали каталонияликлар тарихда илк бор "Эл-класико"да муддатидан аввал чемпионликни расман қўлга киритди.
"Менда ҳеч қачон бунчалик кам умид бўлмаган. Ўйин тугаганидан хурсанд бўлдим, холос. Илгари ҳеч қачон “Барселона”нинг ғалаба қозонишига бу даражада ишонмаганман. Ҳатто улар кучлироқ бўлган мавсумларда ҳам", — деди Кроос "Madrid Zone" нашрига.
Мавсум тугашига уч тур қолган бир пайтда "Реал" Ла Лига жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва "Барселона"дан 14 очкога ортда қолмоқда.

Фикрлар