Кроос "Олтин тўп"га муносиб 3 та футболчи кимлигини айтди

 

"Реал"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос бу йилги "Олтин тўп" своринини ким олиши кераклиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

“Винисиус, Беллингем, Карвахаль. Шу уччала футболчи ўзаро қарор қилиши керак. Мен ҳам мукофотни ўзимга топширган бўлардим. Асосийси, у "Реал" футболчиси бўлиши керак, чунки биз Европанинг энг муваффақиятли жамоаси бўлдик, - деди Кроос Goal нашрига берган интервьюсида.

“Олтин тўп”ни топшириш маросими 28 октябрь куни Парижда бўлиб ўтади. ОАВ хабарига кўра, совринга асосий даъвогар "Реал"нинг бразилиялик вингери Винисиус Жуниор бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!