Кроос "Реал" билан янги шартнома имзолашга яқин!

Тони Кроос яқин орада "Реал Мадрид" билан шартномасини узайтиради. "TodoFichajes" нашри хабарига кўра, германиялик футболчи жамоа бош мураббийи Карло Анчелоттидан ўйин вақти кафолатини олган.

Манбага кўра, Кроос яна бир йилга узайтириш имконияти билан икки мавсумга шартнома имзолайди. 4 январь куни Тони ўзининг 34 ёшини нишонлайди. Аввалроқ футболчи фаолиятини "қироллик клуби"да якунлаш истаги борлиги ҳақида бир неча бор гапирган.

2023/2024 йилги мавсумда Кроос 23 та расмий ўйин ўтказиб, битта гол урди ва олтита голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!