Кроосдан ўзига хос ҳазил

Тони Кросс "Манчестер Сити" Агуэрога шарафига қўйган ҳайкал борасида фикр билдирди. 

"BBC Sport" журналисти Саймон Стоун "Этиҳад" стадионидаги ҳайкалнинг суратини жойлаштирди ва қуйидагича изоҳ қолдирди: "Серхио шу ерда". 

"Ишончингиз комилми?" - дея ёзди "Қироллик клуби" ярим ҳимоячиси. Қайд этиш лозим, ҳайкал аргентиналикдан ҳам кўра, кўпроқ Кроссга ўхшаб кетади. 

Кеча "шаҳарликлар" Серхио урган ўша машҳур голга 10 йил бўлгани муносабати билан унинг ҳайкалини ўрнатди. Маълумот учун, 2012 йил Агуэро КПР дарвозасини 94-дақиқада ишғол этиб, "Сити"га 44 йил кутилган чемпионликни тақдим этганди.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!