Куадрадо: Роналду хотиржам бўлиши керак, у барибир гол уради
Ads

"Ювентус" ярим ҳимоячиси Хуан Куадрадо ҳалигача гол ура олмаётган жамоадоши Криштиану Роналду ҳақида гапириб ўтди.

“Роналду – чемпион ва суперюлдуз. Биз бу ҳақда бугун эшитмаяпмиз. Криштиану хотиржам бўлиши керак. Эртами-кечми барибир у “Ювентус” сафида голлар сериясини очади. Шундан сўнг голлар қалашиб кетади”, - дейди колумбиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ёз “Реал”дан 117 миллион евро эвазига кўчиб ўтган 33 ёшли футболчи А Сериянинг ўтган 3та турида майдонга тушганига қарамай, рақиб дарвозасини ишғол эта олмади.