Кубарси: "Баъзида дарсларимни ўтказиб юбормоқдаман"

  • 1 ноябрь, 2024, 16:33
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона"нинг 17 ёшли ҳимоячиси Пау Кубарси ўқиш ва футболчилик фаолиятини биргаликда олиб боришни уддаламоқда. Бу ҳақда "RAC1" хабар берди. 

- Мен ўрта мактабнинг иккинчи курсида ўқийман. Эрталаб "Барселона" билан машқларда бўламан. Сўнг мактабга бораман ва у ерда соат 15:00 дан 20:00 гача бўламан.

Агар Чемпионлар лигаси ўйини бўлса ёки мен жамоа билан сафарга борсам мактабни ўтказиб юборишимга тўғри келади. Шунда мен синфдошларимдан ўтказиб юборилган дарсларнинг конспектларини сўрайман, - деди "кўк-анорранглилар"нинг ёш ҳимоячиси.

Маълумот учун, Кубарси Араухо ва Кристенсиннинг жароҳатлари фонида жамоанинг асосий ҳимоячилардан бирига айланиб улгурди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!