Кубарси фаолиятининг охиригача "Барселона"да қолмоқчи

"Барселона"нинг 17 ёшли ҳимоячиси Пау Кубарси бутун фаолиятини Каталония клубида ўтказиш истагини билдирди. Бу ҳақда "AS" нашри хабар берди.

- Гарчи Пуйолнинг ўйинини кўп кузатмаган бўлсам-да, у ҳам Пике каби мен учун намуна бўлиб хизмат қилади. Умид қиламанки, улар сингари бутун фаолиятимни "Барса"да ўтказа оламан, - деди иқтидорли ёш ҳимоячи.

Маълумот учун, Кубарси жорий мавсум Ла Лигада умумий 11 та беллашувда майдонга тушди ва битта голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!