Куман “Милан” юлдузини кутяпти

“Барселона” таркибни кучайтириш мақсадида “Милан”нинг етакчи футболчиларидан Франк Кессиэни трансфер қилишни режалаштирмоқда.

Ивуарлик ярим ҳимоячининг италияликлар билан шартномаси мавсум охирида якунланади. “Милан” қанча уринмасин Франк бошқа клубга ўтиш мақсадида амалдаги шартномани узайтиришга кўнмади.

Жисмонан бақувват бўлган футболчини олиш учун каталонияликлар “Манчестер Юнайтед”, “Ливерпуль” ва ПСЖ каби бадавлат клублар билан рақобатлашиши керак бўлади.

Ёзда эркин агентга айланадиган 24 ёшли Кессиэнинг  бугунги кундаги трансфер суммаси 55 миллион еврони ташкил қиляпти. “Барселона” ёзда уни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиш учун январдаёқ музокараларни бошлаши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!