Куман режасини ўзгартиришга мажбур бўлди
Рональд Куман “Барселона”ни қабул қилиб олганидан буён “Манчестер Сити” ҳимоячиси Эрик Гарсияни олишни режалаштираётган эди.
Энди нидерландиялик мутахассис захира вариантини ҳам тайёрлаб қўйишга қарор қилди. Чунки Гарсиянинг трансфери барбод бўлиши мумкин.
Шу боис, “Барселона” мутасаддилари “Аякс”да ўйнаётган аргентиналик Лисандро Матинесни таклиф қилиш бўйича иш бошлади. Куман бу футболчи билан шахсан таниш экани ва бу омил трансферда муҳим омил бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Мартинес “Аякс”да ўтган йилдан бери тўп тепяпти. 22 ёшли футболчи жорий мавсум Нидерландия чемпионатида саккизта учрашувда иккита гол уришга эришди. Шунингдек, Чемпионлар лигасида ҳам бешта ўйинда иштирок этди.
Фикрлар