Кунде: "Барселона"нинг асосий ўйинчиларидан бириман"

Жюль Кунде ўзини "Барселона"нинг асосий ўйинчиларидан бири деб атади.

"Мен "Барселона" нинг асосий ўйинчилариданман, авваламбор, ишончли футболчиман. Мен бундан фахрланаман. Ўтган мавсумда Гави тасодифан менга урилиб тиззамни жароҳатлаганини ҳисобга олмасак, жарохатлар ҳам кам бўлди." 

"Мен бундан жуда хурсандман, чунки бу машаққатли меҳнат меваси", - деди Кунде, Гюндоган билан бирга "Барса" учун мавсумнинг енг кўп дақиқаларини ўйнаганлиги ҳақидаги саволга жавоби давомида.

Маълумот ўрнида, Кунде жорий мавсум барча мусобақаларда каталонияликлар таркибида 4,000 дақиқа ҳаракат қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!