Кунья мухлисларга хайрлашув мактубини йўллади
Бразилиялик ҳужумчи Матеус Кунья Мадриднинг "Атлетико" клубини тарк этади. 23 ёшли футболчи аллақачон ижтимоий тармоқларда хайрлашув постини эълон қилган.
"Бу клубда ўзимни жуда қулай ҳис қилдим. "Атлетико", сен менга ўзим хоҳлаган ҳамма нарсани бердинг ва доим юрагимда қоласан. Барчангизга катта раҳмат", - дейилади жанубий америкаликнинг постида.
Аввалроқ Матеус Англия премьер-лигасига ўтишга яқин тургани ҳақида хабарлар тарқалганди. Унга "Вулверхэмптон" ва Лондоннинг "Арсенал" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Кунья жорий мавсумда 11 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг "матрасчилар" билан амалдаги келишуви 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган бўлиб, ҳозирча 20 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар