Куперда ғолиблик руҳи йўқ ёхуд Роналдонинг 2003 йилги интервьюси
2003 йили "Интер" форварди Роналдодан катта интервью олинган ва унда Эктор Купер борасида саволлар билан ҳам мурожаат этилганди. Афсонавий Роналдо ўзига ҳос тарзда Купер борасида салбий фикрлар билдириб ўтган. Эътиборингизга ушбу интервьюнинг айнан Купер борасида гап кетган жойини ҳавола этамиз.
Сизга жуда нозик бир савол беришга ижозат бергайсиз. Сизни доимо қўллаб-қувватлаб турадиган ва даволаниш учун барча шароитларни яратиб берган "Интер" президенти Массимо Моратти билан қандай муносабатдасиз? Ҳақиқатан ҳам, Миланда, бутун Италияда бўлгани каби, сизнинг кетишингиз хиёнат сифатида қабул қилинди ...
Мен ҳар доим Массимо Моратти билан илиқ инсоний муносабатларда бўлганман. У мен учун отадек. Шундай бўлди ва шундай ҳам бўлади. Менинг Испанияга кўчиб ўтишим ҳеч нарсани ўзгартирмади.
Мен жароҳат олганимда, менга президент сабр-тоқатни ва бутун "Интер" жамоасини ўрнак қилиб кўрсатди. Мен ҳар доим Моратти, жамоадошларим ва мухлисларнинг менга бўлган муносабатини юқори баҳолаганман. Аммо, қайтганимдан сўнг, кўп ўтмай, ҳамма нарсани тубдан ўзгартирган бир воқеа содир бўлди.
Нимани назарда тутаяпсиз?
Бир қатор сабабларга кўра мен клуб мураббийидан, унинг касбий ва инсоний фазилатларидан кўнглим қолди (Роналдо "Интер" бош мураббийи Эктор Купер ҳақида гапирган, лекин уни исмини айтиб ўтишни истамаган). У билан клубимиз ҳеч нарсага эришмаслигига амин бўлдим. Бундан ташқари, орамизда бегоналашиш кучайди. Мен ўйинга тайёр бўлганимда жангга шошилдим. У мени сабабсиз захирада қолдирди. Бу бир неча марта такрорланган. Япония ва Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган жаҳон кубоги яқинлашаётган эди ва мен терма жамоадан чақирув олмасликдан жиддий қўрқишни бошладим. Ўйин амалиётисиз қолган футболчи кимга керак? Ўзаро совуқ муносабатларимиз хеч қачон ҳал қилинмади.
Демак, сизнинг кетишингиз муқаррар эди?
Ҳа, жаҳон чемпионатига кетиш олдидан, мен ушбу мураббийнинг бошчилиги остида энди ўйнамаслигимни айтдим. Клуб президенти менга вазият яхшиланишига ваъда берди. Аммо Осиёга кетишдан олдин, вазият оғир аҳволдалигича қолганди. Кейин, мен бутунлай терма жамоадаги ўйинларга эътиборимни қаратдим ва энди Моратти билан курашишга тўғри келмади. Мен жаҳон чемпиони унвонига эга бўлиб қайтганимда, дарҳол бу одамнинг бошчилиги остида машғулот ўтказмаслигимни айтдим (Купер назарда тутилган). Мораттидан аниқ жавоб бўлмагани учун, мен "Интер"да ўйнашни давом эттиришни хоҳламаслигим тўғрисида аниқ қарор қилдим.
Сизнингча, Куперни жамоадан кетиши бирон нарсани ўзгартирармиди?
Ўйлашимча шундай... Айниқса "Интер" учун! Бу клуб ниҳоят ғалаба қозониш имкониятига эга бўларди. "Интер" таркибида жуда яхши ўйинчилар бор, аммо ғолиб руҳиятига эга футболчиларнининг ғалаба қозонадиган мураббийи йўқ. Массимо Моратти жамоага дунёнинг энг яхши футболчиларини сотиб олишига қарамай, италияликлар юқори натижаларга эришмаслигидан чарчашган. Мухлислар ва клуб президенти кўпроқ нарсага лойиқдир.
Фикрлар
Savol: O‘zbekiston futboli kuchayadimi yoki shu chukishda davom etadimi, JCH juda judaaaa gab ko‘p, savollar bir biriga anchagina yaqinligi boraaa.
Узи шу тренер келиши билан миллий термадан барака учди Купер йоколсин
Абрамов келсин энг зор тренер Узбекистана учун Бу Вадимака болади