Кураш: Руслан Бўриев финалда

Осиё ўйинларининг бугунги кун дастуридан ўрин олган кураш бўйича -66 кг вазн тоифасидаги курашчилар ўртасидаги баҳсларда биринчи финалчи номи аниқ бўлди.

Хусусан, ярим финал босқичининг биринчи баҳсида ҳамюртимиз Руслан Бўриев Хитой Тайпейи вакили Хаоченг Чангга қарши гиламга кўтарилди.

Қизиқарли ўтган беллашув эса спортчимизнинг ғалабаси билан якунланди.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)