Курашчилардан тўйиб кетгандим
39 ёшли собиқ ярим ўрта вазн чемпионлик жанги иштирокчиси Стивен Томпсон (16-6-1) нима сабабдан рейтингда топ-15'ликка кирмаса ҳам Кевин Холланд (23-8) билан жангга рози бўлганини тушунтириб ўтди:
"Дастлаб, UFC мени Шавкат Раҳмонов билан жангга кўндирмоқчи бўлди. Қўйсангизчи, дўстлар! Сўнгги иккита жангимда грэпплингчилар билан жанг қилавериб курашдан тўйиб кетдим. Шавкат билан жанг сабр косамни тошириши аниқ эди. Сўнгги иккита жангимда мухлислар ҳам арена узра хуштакбозлик билан жангга муносабат билдиришди. Турган гапки, бунақа вазият менга ҳам ёқмайди. Шу сабабдан мен дивизиондаги исталган стойка услуби вакилига, хусусан, Мишель Перейра ва Кевин Холланд билан жангга тайёрлигимни билдирдим. Матчмейкерлар эса Холланд вариантини маъқул кўришганини айтишди."
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Стивен Томпсон ва Кевин Холланд жанги Орландо шаҳрида 3 декабрь санасида бўлиб ўтадиган Fight Night турнири асосий жанги сифатида тасдиқланган эди.
Фикрлар