Курашчимиз Германия клуби билан битим тузди
Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Арам Варданян Германия клуби билан шартнома имзолади. Унга кўра, ҳамюртимиз 2024 йил якунига қадар "Siegried warriors" жамоаси таркибида спорт курашлари бўйича Бундеслига баҳсларида қатнашади.
Варданяннинг клуби ўтган ҳафта якунида "KSV Witten 07" жамоаси билан беллашиб, 22:7 ҳисобда ғалаба қозонди. Хусусан, -80 кг вазн тоифасида иштирок етган юртдошимиз ҳам муваффақиятли иштироки билан ғалабага муносиб ҳисса қўшди.
Ҳар ҳафта бўлиб ўтадиган баҳсларда спортчимиз ўзининг спорт формасини бир маромда ушлаб туриш баробарида катта тажриба орттириши кўзда тутилган. Клуб билан келишувга кўра, Варданян терма жамоадан чақирув бўлганда Тошкентга қайтиб келади.
Фикрлар