Куртуа энг ёмон ўйинини "Реал"да, энг яхшисини эса Бельгия терма жамоасида кўрсатади

"Реал" Мадрид дарвозабони Тибо Куртуа "қироллик клуби"да жуда ёмон натижаларни қайд этмоқда.

Аниқроғи, бельгиялик посбон шу кунгача мадридликлар сафида жами 43 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 59 та гол ўтказиб юборди, яна 12 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. У ҳар бир учрашувда ўртача 1,34 та гол ўтказиб юбормоқда.

Таъкидлаш керакки, Куртуа бунгача ўзи ўйнаган жамоалар - "Атлетико" (0,81) ва "Челси"да (0,98) у қадар ёмон натижалар қайд этмаган эди.

Унинг бу борадаги энг яхши кўрсатгичи Бельгия терма жамоасида ҳисобланади. У терма жамоасида 76 та ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 50 та гол ўтказиб юборган. Бу эса ҳар бир ўйинга ўртача 0,65 тадан гол деганидир.

Маълумот учун, "Реал"нинг аввалги дарвозабони Кейлор Навас бир учрашувда ўртача 0,98 та гол ўтказиб юборар эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!