Куртуа ҳам ҳудди Де Хеадек маош олмоқчи

Лондоннинг “Челси” клуби дарвозабони Тибо Куртуа фақатгина битти шарт эвазига “аристократлар” билан амалдаги шартномасини узайтиришга рози.

Берилган маълумотларга кўра бельгиялик посбон лондонликлардан  маошини кескин кўтаришларини талаб қилмоқда. Айтиш керакки, у амалдаги шартномасига кўра ҳозир ҳафтасига 110 минг фунт маош олмоқда. Бироқ, Куртуа ҳудди  “Манчестер Юнайтед” дарвозабони Давида Де Хеа сингари ҳафтасига 230 минг фунт маош олишни ҳохламоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, Бельгия терма жамоаси посбонига «Реал», «Атлетико», «ПСЖ» ва «Ювентус» каби жамоалар жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!