Куртуа келажаги ҳақида: «Ҳеч нарса ҳал қилинмаган»
«Реал» жамоасининг бельгиялик дарвозабони Тибо Куртуа клуб билан шартномани узайтириш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирча ҳеч қандай якуний қарор қабул қилинмаган.
«Ҳали ҳеч нарса аниқ эмас. Асосан, бу масалани тезда ҳал қилиш мумкин. Орамизда ҳеч қандай муаммо йўқ. Фақат агентим ва отам клуб раҳбарияти билан баъзи жиҳатларни муҳокама қилишга вақт топиши керак», — дея дарвозабон таъкидлади.
Тибо Куртуа 2018 йилдан бери «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда 34 ёшли посбон барча мусобақалар доирасида 11 та ўйинда майдонга тушди, 13 та гол ўтказиб юборди ва икки бор дарвозасини дахлсиз сақлашга муваффақ бўлди.
Куртуа ва «Реал» ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномасининг муддати келаётган ёзда ниҳоясига етади.

Фикрлар