
Куртуа "Пачука"га қарши беллашувда қаҳрамонлик кўрсатди (10 сейв)
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-туридан ўрин олган "Реал Мадрид" – "Пачука" (3:1) учрашувида Тибо Куртуа сўнгги вақтдаги энг мустаҳкам ўйинларидан бирини намойиш этди.
Жамоа 7-дақиқадаёқ Рауль Асенсионинг майдондан четлатилиши туфайли бир киши кам бўлиб ўйнади. Шу шароитда рақиб "Реал" дарвозасига 25 та зарба йўллади — бу КЎЧМдаги тўртинчи энг юқори кўрсаткич:
32 та зарба — "Бенфика" vs "Окленд Сити" (6:0)
31 та — "Бавария" vs "Окленд Сити" (10:0)
26 та — "Интер" vs "Урава Ред Даймондс" (2:1)
25 та — "Пачука" vs "Реал" (1:3)
Бу зарбалардан 11 таси дарвоза томон йўл олган бўлса, Куртуа уларнинг 10 тасини сейв билан бартараф этди. Бу жорий чемпионатдаги энг яхши натижа — бу борада у "Окленд Сити" посбони Нейтан Гарроу билан тенглашди (у "Бенфика"га қарши 10 сейв қайд этган эди).
Фикрлар