Куртуа "Реал"да қандай рекорд ўрнатди? Хатто Навас ҳам буни уддалай олмаганди

"Реал" Мадрид клуби дарвозабони Тибо Куртуа ўз исмини жамоа тарихига ёздириб қўйишга эришди.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра бельгиялик посбон қуруқ сериялар бўйича “қироллик клуби” рекордини ўрнатди. Аниқроғи, у "Реал" сафида 533 дақиқадан буён гол ўтказмай келмоқда.

Таъкидлаш керакки, бу борадаги аввалги рекорд Кейлор Навасга (517 дақиқа) тегишли эди.

Маълумот учун, Куртуа “Реал” сафига 2018 йилнинг ёзида “Челси”дан кўчиб ўтган эди. У ўтган давр мобайнида жами 49 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 60 та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!