Куртуа шахсий антирекордини ўрнатди

"Реал" Мадрид дарвозабони Тибо Куртуа кеча Ла Лиганинг 3-туридан ўрин олган "Вильярреал"га (2:2) қарши ўйинда ўз дарвозасидан 2та гол ўтказиб юборди.

Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра 27 бельгиялик посбон шу тариқа Примеронинг қаторасига 11та ўйинида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олмади. Эътиборлиси, бу Куртуанинг шахсий антирекордига айланди.

Аниқроғи, Куртуа "Реал"га ўтгунича "Генк", "Челси" ва "Атлетико" каби жамоаларда тўп сурган. Бироқ, бу қадар ёмон натижа қайд этмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!