Куртуа соғайди ва Бельгия терма жамоасига жўнаб кетди

Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Тибо Куртуа жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлди.

“Соғайдим ва терма жамоа билан шуғулланишга тайёрман. Қўллаб-қувватлаганликлари учун барча мухлисларга раҳмат”, - дейди Куртуа.

Эслатиб ўтамиз, Куртуада ошқозон бузилиш ҳолати кузатилган эди ва шу боис у ЕЧЛ гуруҳ босқич 2-туридан ўрин олган “Брюгге”га қарши ўйинда захирага олинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!