Куртуанинг агентини нега ҳибсга олишди?
Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Тибо Куртуанинг агенти Кристоф Хенротай қонунни бузгани айтилмоқда.
RTBF нашри тарқатган хабарга кўра Хенротай футболчиларнинг трансферлари пайтида пул ювиш ва коррупцияда гумонланиб Монакода қўлга олинган. Айни дамда у полиция маҳкамасида гувоҳлик бермоқда.
Таъкидлаш керакки, Бельгия федерал прократураси агентнинг қўлга олинганини тасдиқлади, бироқ бу борадаги бошқа маълумотларни ошкор қилишни хоҳламади.
Фикрлар