Кутилмаган бурилиш: Мбаппе “Реал”га ўтишини инкор қилди

Европа, айниқса, Испания матбуоти ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг тез орада Мадридга кўчиб ўтиши ҳақида кўп ёзмоқда.

Бир неча манбалар 25 ёшли форвард “Реал” билан шартнома имзолаб бўлгани, бу ҳужжат жорий йилнинг  1 июлидан кучга кириши ҳақида ахборот тарқатди.

RMC Sport нашрининг ёзишича, Килиан Мбаппе ўз келажаги ҳақида икки давлат раҳбарларига аниқ маълумот айтган.

Елисей қасрида ташкил этилган Франция президенти Эммануэль Макрон ва Қатар амири Тамим бин Хамад Ол Таний иштирокидаги тадбирга Килиан Мбаппе ҳам таклиф этилган.

Бир неча гувоҳларнинг таъкидлашича, Мбаппе келажаги ва “Реал” ҳақидаги саволларга жавоб беришдан қочмаган ва “Қироллик клуби” билан ҳамкорлик бўйича ҳали аниқ ҳеч нарса қилинмаганини таъкидлаган.

Бунгача, Килиан Мбаппе “Реал”га ўтиши ёки ПСЖда қолиши бўйича саволларга аниқ жавоб бермай келаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шоим Зарипов
29/02/2024 21:27
Биз Узбекистонда яшасак биз Мбаппе нимага керак юк булиб кетмайдими журналистларга хам хайронсан
Fahriddin
29/02/2024 19:12
Zayebal qildi shu serial. Osmondan tushgan oymidi bu bola. Yuqole pidrilla.
Giyasov Jaloliddin
29/02/2024 17:08
Kirib ketsin toshbaqas Mbappe