
Кутилмаган муаммо: Анчелотти “Реал” Ла Лигани байкот қилишини билдирди
“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти жамоаси агар учрашувлар ўртасида камида 72 соат давомида дам олмайдиган бўлса, Ла Лигада бошқа майдонга тушмаслигини билдирди.
Гап шундаки, “Қироллик клуби” 12 март куни Европа Чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичида “Атлетико”га қарши қийин учрашувда майдонга тушди.
15 март куни “Реал” Испания чемпионати 28-тури доирасида “Вильярреал” билан куч синашишига тўғри келди.
- Биз охирги бор 72-соатлик дам олишсиз майдонга тушдик. Икки марта Ла Лига раҳбариятидан бу ҳолатни ўзгартиришни сўрадик, лекин ҳеч қандай чора кўрилгани йўқ.
Мадриднинг “Реал” жамоаси агар дам олиш ва тикланиш учун етарли даражада вақт ажратилмаса, бошқа майдонга тушмайди, - деди Карло Анчелотти.
Таъкидлаш жоизки, “Реал” ва Ла Лига раҳбариятининг муносабатлари дўстона эмас. Мадридликлар кўпинча ҳакамларнинг қарорларига эътироз билдириб, уларни танқид қилади. Бу ҳолат Ла Лига раҳбари Хавьер Тебасга ёқмайди.
Фикрлар