Кутилмаган вазият. Салоҳ “Ливерпуль”дан кетяпти. Сабабчи – Клопп!

“Ливерпуль”нинг асосий тўпурари Муҳаммад Салоҳ чемпион жамоа таркибини тарк этишни истамоқда.

Маълумотларга қараганда, мисрлик футболчининг бу қарорга келишига бош мураббий Юрген Клопп билан бир неча ойдан бери давом этиб келаётган зиддият сабаб бўлмоқда. Вазият “Челси” қарши учрашувда Салоҳнинг 62-дақиқада захирага олиниши туфайли янада чигаллашди.

Салоҳ мураббийнинг қароридан норози бўлган.

Муҳаммад Салоҳ “Ливерпуль”да 2017 йилдан буён тўп тепмоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзигача давом этади. Жорий мавсумда премьер-лигада 26 та учрашувда 17 та гол урди ва учта голли пас оширди.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)