Кутилмаган хабар! Агуэро футболчилик фаолиятига қайтади
“Манчестер Сити” ва “Барселона” собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэро ўйинчилик фаолиятини қайта тиклаши мумкинлигини маълум қилди.
“Шаҳарликлар” сафи ўн йил ўйнаганидан кейин эркин агент сифатида ўтган ёз “Барселона” сафига қўшилган аргентиналик юлдуз, юрагидаги муаммо туфайли кутилмаганда фаолиятини якунлашга мажбур бўлганди.
33 ёшли футболчи ярим йил давомида футболдан узоқ бюргани, даволаниб етарли даражада ҳордиқ чиқаргани юрагининг тўлиқ тузалишига ишонч уйғотаётганини билдирди.
- Куни кеча, мен яна футбол ўйнай оламан, деган хулосага келдим. Шифокорлар 5-6 ой жисмоний юкламалардан йзоқ юришимни айтишганди. Мен яна машқ қила бошладим.
Менга “Интер Майами”дан қўнғироқ қилишди. Лекин уларнинг таклифини рад этдим, буёғини вақт кўрсатади, - деди Серхио Агуэро.
Фикрлар