Кутилмаган янгилик: Футболни тарк этиши кутилган Азар Англияга қайтмоқда

“Реал”даги фаолияти ўзи кутганидан чиқмаган Эден Азар ёзда мадридликлар билан шартномаси тугаганидан кейин ўзига жамоа тополмаётган эди.

Бельгиялик ҳужумкор футболчи бу паллада фаолиятини тугатиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилди.

Кутилмаганда, Азар олдида ўзи порлаган Англия Премьер-лигасига қайтиш варианти туғилди.

Британия матбуотининг ёзишича, “Кристал Пэлас” Азарга яна ўзини кўрсатиш учун имконият беришга қарор қилган.

Азар “Реал”га ўтгунича етти йил Англияда тўп тепган. “Челси” сафида икки мартадан Англия кубоги ва Европа Лигасида ғолиб чиққан.

“Кристал Пэлас” 32 ёшли Азарни жамоани тарк этиб, “Галатасарой”га ўтиб келган Уилфред Заага ўринбосар сифатида олиб келмоқчи.

Азар 2007-2012 йиллар давомида “Лилль” сафида 194 та учрашувда 50 гол ва 53 та ассист, 2012-2019 йилларда “Челси”да 352 та ўйинда 110 та гол ва 2 ассист қайд этган.

“Реал”даги статистикаси эса, анча камтар. Тўрт йил давомида футболчи жами 76 маротаба майдонга тушиб, атиги еттита тўп киритди ва жами 12 та ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!