Кварацхелиянинг отаси: "Хвичанинг "Наполи"да қолишини истамайман"

Кварацхелиянинг отаси: "Мен Хвичанинг "Наполи"да қолишини истамайман", - деди "Sport Imedi" нашрига. 

"У 1 йил давомида 4 хил мураббий билан ишлади, бу мени жуда хавотирга солмоқда. Квара ўзи қарор қилади, гарчи менга ёқмаса-да. Хвича билан бу мавзуда гаплашмадим, "Евро-2024" якунламагунгача уни безовта қилмоқчи эмасман".

23 ёшли футболчининг агенти ҳам мижози неаполликларни тарк этмоқчилиги ҳақида маълум қилган эди. "Наполи" президенти Де Лаурентис эса грузиялик футболчини яна камида 1 мавсум жамоада сақлаб қолмоқчи. Бунинг учун маошини оширишга ва 2025 йилдан жамоадан кетиш бандини қўшишга тайёр.

Хвича жорий мавсумда 45 ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол киритган ва 7 маротаба ўз ҳисобига ассист ёзиб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!