КХДР- Қатар баҳси тўхтатилди!

  • 10 сентябрь, 2024, 18:39
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ЖЧ саралаши Осиё минтақаси 2-туридан ўрин олган КХДР - Қатар баҳси 60-дақиқада тўхтатилди. 

Мазкур беллашув Лаосда ўтказиляпти. Айни дамда беллашув бўлаётган "Янги Лаос Миллий стадиони"да ёмғир жуда кучли ёғяпти ва стадионда тўп деярли юрмай қолди. 

Шу сабабли, ўйин бош ҳаками Муҳаммад Назми Бин учрашувни тўхтатди. 

Таъкидлаш керак, учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилмоқда. Бундан ташқари, кореялик футболчи Жанг қизил карточка олиб майдонни тарк этган. 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!