Ла Лига. "Атлетико" яна 4-ўринга кўтарилиб олди

"Эстадио Бенито Вильямарин" стадионида кечган учрашув меҳмонларнинг 2:1 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан поёнига етди. 58-дақиқада Анхель Корреа ҳисобни очган бўлса, 84-дақиқада Альваро Мората ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйишга муфаффақ бўлди. Беллашув асосий вақтига қўшиб берилган учинчи дақиқада Марк Бартра ҳисобни қисқартиришга эришди.

Шу тариқа, мадридликлар ҳисобидаги очколар сони 32 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди. 23 очкоси бор "Бетис" эса 13-поғонадан жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!