Ла Лига. "Барселона" сафарда "Сельта"ни мағлуб этди ва "Реал" билан очколар фарқини қисқартирди

  • 10 ноябрь, 03:01
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ла Лиганинг 12-туридан ўрин олган баҳсда "Сельта" ўз майдонида "Барселона"га 4:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Tecno

Учрашувнинг 10-дақиқасидаёқ Роберт Левандовски ҳисобни очди. Орадан бир дақиқа ўтиб, Серхио Каррейра ҳисобни тенглаштирди. 37-дақиқада Рэшфорднинг узатмасидан сўнг Левандовски дублни расмийлаштирди. Аммо 43-дақиқада Иглесиас узоқ масофадан аниқ зарба бериб, ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди.

Ҳакам томонидан биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Ламин Ямал "Барселона"ни яна олдинга олиб чиқди. Полшалик ҳужумчи 73-дақиқада учинчи голини уриб, хет-трикни қайд этди.

Шу тариқа, Ҳанси Флик шогирдларининг очколари 28 тага етди. Каталонияликлар пешқадам "Реал Мадрид"дан  3 очко кам тўплаган ҳолда 2-ўринда бормоқда.

  • Испания - Ла Лига
  • Regular Season

Сельта Виго

  • Sergio Carreira 11'
  • Borja Iglesias 43'
Тугади
2 : 4

10.11.2025 01:00

Барселона

  • Robert Lewandowski  10'
  • Robert Lewandowski  37'
  • Lamine Yamal 45'
  • Robert Lewandowski  73'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!